Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (27.03.2026 йил, ПҚ-117-сон) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:
– Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 18-30 ёшдаги маҳкумларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш ва озодликка чиққандан сўнг уларнинг бандлигини таъминлаш тизими йўлга қўйилади.
– Маҳкум ёшларни АТ соҳасига йўналтириш мақсадида муассасаларда «Unicon-Soft» МЧЖ томонидан махсус ўқув курслари ташкил этилади ва замонавий компьютер синфлари барпо этилади.
– Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга тегишли сертификатлар берилади ҳамда уларга озодликка чиққандан сўнг масофавий ишлаш (фриланс) ёки соҳа бўйича ишга жойлашишда кўмаклашилади.
– Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёлғиз ёшларнинг ижтимоий муаммолари, жумладан, уй-жойга бўлган эҳтиёжлари ўрганилиб, уларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.