Олис «Қорақалпоғистон» посёлкаси аҳолисидан хабар олинди

89

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида «Инсон қадри учун» деган эзгу ташаббус асосида халқимизнинг бугунги ҳаётидан розилигини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада олис ва чекка ҳудудлар аҳолисининг ҳам муаммоларига ечим топиш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев шундай амалий ишлар қаторида республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролар йиғинига борди.

Дастлаб, бу ерда янги ташкил этилган туғруқ бўлимининг очилиш маросими ўтказилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси янги туғруқ бўлимининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Шу ўринда Президентимиз топшириғи билан ва Президент Администрацияси раҳбарининг қўллаб-қувватлаши асосида олис «Қорақалпоғистон» посёлкаси аҳолиси учун олти ярим миллиард сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан туғруқ бўлими қурилганини таъкидлаш жоиз. Туғруқ бўлими зарур жиҳозлар билан таъминланиб, барча қулай шароитлар яратилди.

Бундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раиси кўча оқсоқоллари, нуронийлар билан учрашиб, яқиндан суҳбатлашди. Ҳудуд аҳолисининг муаммолари тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Ҳар бир билдирилган мурожаатга ижобий ечим топиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, посёлка аҳолиси билан бирга янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз байрами кенг нишонланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги