2 ойда Ўзбекистонга 1,7 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

144

Сўнгги йилларда Ўзбекистон туризм соҳасида жадал ўсишни намоён этмоқда. Мамлакатнинг бой маданий мероси, тарихий обидалари ва замонавий инфратузилмаси хорижий сайёҳлар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Давлат томонидан туризмни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар, визасиз режим ва халқаро алоқаларнинг кенгайиши бу соҳадаги ижобий натижаларни янада мустаҳкамламоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 миллион 776 минг 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 521 138 нафар;

Тожикистон – 469 060 нафар;

Қозоғистон – 386 284 нафар;

Россия – 123 310 нафар;

Афғонистон – 83 613 нафар;

Туркманистон – 51 206 нафар;

Хитой – 49 080 нафар;

Туркия – 24 212 нафар;

Ҳиндистон – 9 438 нафар;

Корея Республикаси – 5 398 нафар.

Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда муҳим туристик йўналишга айланиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, қўшни давлатлардан келаётган сайёҳлар улушининг юқорилиги минтақавий туризм алоқаларининг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Мутахассислар фикрича, туризм соҳасидаги бундай ижобий динамика яқин йилларда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Янги меҳмонхоналар қурилиши, транспорт ва хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши эса Ўзбекистоннинг халқаро туристик бозордаги рақобатбардошлигини янада кучайтиради.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА