Қадрли Ватандошлар, Муҳтарам маҳалла тизими ходимлари!

137

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаймиз.

Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни эъзозлаб сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва аҳиллик маскани бўлиб келмоқда.

Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан бирга яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасида ишончли кўприк вазифасини бажарадиган соҳани тушунамиз. Бунда маҳаллаларда ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларимизни кенг ёйишда муҳим бўлган кўча оқсоқоллари институти халқ билан яқин ҳамкорликда «маҳалла еттилиги»нинг чинакам кўмакчисига айланган.

Ҳозирги вақтда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили, динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувонч ва ташвишларини маҳалладан айри тасаввур қила олмайди.

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Сизларни бугунги байрам билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, машаққатли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Аманбай Оринбаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги