Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳрида ёшлар билан учрашди

178

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, мамлакатнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, аҳоли фаровонлиги ўша мамлакатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Яқинда Президентимизнинг ёшлар билан бўлган мулоқоти мамлакатимиз ёшлари ҳаётида улкан тарихий воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий куч эканини таъкидлади. Президентимиз топшириғи билан мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Ёшлар куни» этиб белгиланиб, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мана шу эзгу ташаббус доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳридаги бир қатор ишсиз ва оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Унда Жўқорғи Кенгес Раиси мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритди.

Учрашув давомида ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифларини очиқ ва эркин тарзда билдирди.

Унда иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

                                                   Қорақалпоғистон ахборот агентлиги