Ярқираб Наврўзнинг байрами келди

Ибройим ЮСУПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири
Мурувватнинг нурин қуйиб жонларга,
Юраклар шодланиб, қувонтириб элни,
Ойдин шуъла сочиб отар тонгларга,
Ярқираб Наврузнинг байрами келди.
Кун кулимлаб об-ҳаво росланиб,
Деҳқонни чақирар далалар тўлиб.
Энди бугун кун билан тун тенглашиб,
Кўнгилларга тенглик даврони келди.
Ёшлар қувонади юзлари яшнаб,
Кексалар шукрона, оқибат ўйлаб,
Наврўз гўжалари тошқинлаб қайнаб,
Кўпдан кутган тўйнинг анжоми келди.
Бу янги кун «Наврўз» дея аталиб,
Меҳр ва шафоат нури талиб,
Арғумоқлар баланд – пастга ирғалиб,
Оқшом «Айқулаш»нинг майдони келди.
Жамоа жам бүлиб, қўшни-қавмлар,
Янгалар ноз қилса, кулиб оғамлар,
Дастурхонни безаб тотли таомлар,
Сумалаклар қайнап, қаймоғи келди.
Созандалар созлаб, янгратиб созин,
Кенгликда яйрашиб, юрт қурар базим,
Қовушиб, кўришиб овсин ва келин,
Солланишиб қиз ва жувони келди.
Жанжал дунёсида бозор тугаган,
Уруш йўқ, жанжал йўқ барча қадрдон.
Одамзот чиққандай битта овулдан,
Биродарлик мулки султони келди.
Эзгу умидлар ювиб кўнгил ғуборин,
Тузалсин, деб аросатнинг замонин.
Руҳлари шод бўлиб ота-бобонинг,
Бир ағанаб тушган хабари келди.
Ҳақнинг инояти инсон кўнглида,
Меҳрибонлик мурувватнинг гулидай,
Шон-шавкатли Ўзбекистон элида,
Кун ярқираб, баҳор айёми келди!
Ярқираб, Наврўзнинг байрами келди!
Г.Матякубова таржимаси