Ислоҳотлар амалда: Қораўзакда янги лойиҳалар ва имкониятлар

125

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Қораўзак туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Республикамиз раҳбари дастлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида, Бердақ овул фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган «Қараозекли Батирбай» фермер хўжалигида ёмғирлатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш ишларини, Қораўзак ОФЙ ҳудудидаги «Қалим Бекболат» фермер хўжалигида ҳамда Маданият ОФЙ аҳолиси Генжемурат Турдимуратовнинг ҳовли томорқасида ташкил этилган иссиқхоналарда бўлди.

Бунда қишлоқ хўжалигига янги суғориш технологияларини жорий этиб, ердан самарали фойдаланиб келаётган соҳа фидойиларига тасанно айтиб, мамлакатимиз Президентининг махсус қарори асосида яратиб берилган кенг имконият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Ота макон маҳалласида жойлашган туман ўрмон хўжалигида грант маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, Ободонлаштириш бошқармаси томонидан пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича ишларнинг бориши кўриб чиқилди.

Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси 2026 йилда туманда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимотлари, «SIFAT INVEST KOMPANIYASI» МЧЖ корхонаси томонидан қамиш ва пахта поясидан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди ва янги лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Шу билан бир қаторда туман марказидаги 2-сонли техникумда грант маблағлари асосида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилиб, ташқи беғараз кўмаклар ва грант маблағларини жалб қилиш орқали ҳудудда бундай лойиҳаларни кўпайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу билан бирга, БПО маркази фаолияти ҳам кўриб чиқилиб, унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сўнгра туман ҳокимлигининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қораўзак туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб аҳолининг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш ва фаровонлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга берган алоҳида имтиёзлари, фармон ва қарорлар доирасида халққа яратилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда сўз юритилди. Шунингдек, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида берилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг туманни ҳар томонлама ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва бошқа инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби белгиланган вазифалар ижроси ва бошқа масалалар танқидий кўриб чиқилиб, ушбу ишларни амалга оширишда айрим мутасаддилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар қайд этилди.

Шу билан бирга, ўз вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим масъулларга интизомий жазо чораси қўллаш, зарур бўлса, лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги