Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди

176

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.

Унда дастлаб Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш борасида алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлари асосида берилган имтиёзлар, яратилган имкониятлар кенг тарзда қайд этилди.

Шундан сўнг янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди.

Учрашувда Кегейли, Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидан тадбиркорлар, мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги