Юань кучайиши: Хитой компаниялари валюта хавфидан ҳимояга ўтмоқда

52

Юаннинг мустаҳкамланиши ва Яқин Шарқдаги уруш туфайли валюта бозоридаги беқарорлик ортиб бораркан, Хитой компаниялари валюта хавфини камайтириш учун дериватив молиявий воситаларга оммавий равишда мурожаат қилмоқда. Бу жараён айрим ҳолларда расмийлар томонидан ҳам рағбатлантириляпти.

Сўнгги ойларда экспортчилар долларга боғлиқликни камайтириш учунтурлича амалиётдан фаол фойдалана бошлади. Январь ойида чет эл валютасини сотиш рекорд даражага чиқиб, 39 миллиард долларга етди. Бу ўтган йил декабрда қайд этилган 100 миллиард долларлик соф сотувдан кейинги кўрсаткич.

Юань 11 ойда долларга нисбатан қарийб 6 фоиз қимматлашгани айрим экспортчилар даромадига салбий таъсир кўрсатди. Шу боис кўплаб компаниялар доллар тушумини дарҳол юанга айирбошлаб,валюта хавфидан ҳимояланмоқда.

Хитой валюта назорати идораси ва Марказий банки айрим банкларга компаниялар ўртасида муаяйн воситаларни кенгроқ қўллашни тавсия қилган. Ҳозир мамлакатда валюта хавфини суғурталаш даражаси тахминан 30 фоиз ва бу кўрсаткични яна ошириш режалаштирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, агар компаниялар ўз доллар захирасининг бир қисмини мамлакатга қайтарса, Хитой валюта бозорида мислсиз ўзгариш юзага келиши, юань янада мустаҳкамланиши мумкин.

Мусулмон Зиё, ЎзА