Британияда наслий лордлар даври тугадими?

Буюк Британия парламентининг юқори — Лордлар палатасида мерос орқали ўрин эгаллаш тизимини бекор қилишга қаратилган қонунни қабул қилди. Шу тариқа асрлар давомида амал қилган аристократик анъана амалиётига чек қўйилди.
Лойиҳа «Hereditary Peers Bill» Лордлар палатасида тасдиқланди. Бош вазир Кир Стармер бошчилигидаги Лейбористлар ҳукумати дастурининг муҳим бандларидан бири сифатида бу ислоҳот парламент юқори палатаси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган.

Ислоҳотга қадар Лордлар палатасида 92 нафар наслий лорд ўтириш ва овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Асосий қисми 1999 йил Тони Блэр даврида бекор қилинган ушбу тизимда айрим ўринлар вақтинча сақлаб қолинган эди.
Янги қонун кучга киргач, аъзоликни мерос тарзида қабул қилиб олганлар палатани тарк этади, айримларгина умрбод лордлик мақомида қолиши мумкин. Ҳозир Лордлар палатасида тахминан 800 вакил бор. Уларнинг аксари Бош вазир тавсияси билан тайинланганлар ёки Англия черкови епископлари.
Лордлар қонун лойиҳасини ўзгартириш ҳуқуқига эга, аммо тўлиқ тўсиб қўя олмайди. Сўнгги қарор сайланган Қуйи палата — Жамоат палатаси ихтиёрида қолади.
Мусулмон Зиё, ЎзА