БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси мажлисида Ўзбекистон вакиллари иштирок этди
113
Австриянинг Вена шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси 69-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ўринбосари Жобир Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Сессия доирасида дунёда юзага келаётган нарковазият муҳокама қилиниб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги янги таҳдидларга қарши курашиш бўйича таклифлар билдирилмоқда.

Мазкур таклифлар асосида келгусида наркожиноятчиликка қарши курашиш соҳасида халқаро сиёсат белгиланади ҳамда халқаро донорлар маблағлари ажратилади.

Тадбир доирасида мамлакатимиз делегацияси бир қатор учрашувлар ўтказиб, БМТнинг марказий лабораториясини кўздан кечирди.
Н.Абдураимова,
ЎзА