«Кислотали булутлар» ҳақидаги хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз–Ўзгидромет

105

Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” пайдо бўлиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз.

Кислотали ёғинлар олтингугурт ва азот оксидлари узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай ҳолатлар одатда йирик саноат ҳудудлари яқинида кузатилади.

Ҳаво массалари узоқ масофага кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар кескин камаяди, шунинг учун манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар юзага келиши деярли мумкин эмас.

Метеорологик кузатувлар маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва қўшни ҳудудларга кислотали булутлар келиши хавфи аниқланмаган. Фуқаролардан фақат расмий манбаларга таяниш сўралади.

ЎзА