Ормуз бўғозида юк ташиш деярли тўқтади ми?

64

Kpler денгиз таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, Ормуз бўғози орқали танкер ташувлари ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди.

Ормуз бўғози орқали кемалар қатнови кундан-кунга камайиб бормоқда: кўплаб газ ва нефть танкерлари Эрондан ҳужумлар хавфи туфайли бу сув йўлидан ўтишни истамаяпти.

Кескин пасайиш йирик денгиз суғурта компаниялари Форс кўрфазида ишлайдиган кемалар учун ҳарбий хавфлар бўйича суғуртани қайтариб олишни бошлаганидан ёки тўхтатганидан кейин содир бўлди. Бу дунё нефть савдосининг тахминан бешдан бир қисми ўтадиган тор бўғоз орқали ҳаракатланишни анча хавфли қилади.

Уруш бошланишидан олдин бўғоз орқали кунига ўртача 24 танкер ўтган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги