Таъзия билдириш

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида кўп йиллар давомида фидойилик билан хизмат қилган, юртимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган, халқимизнинг чексиз ҳурматига сазовор бўлган, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган юрист, II даражали «Шон-шараф» ордени соҳиби, истеъфодаги генерал-майор Жанабай Палимович Шилманов 86 ёшида вафот этди.
Марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Генерал-майор Жанабай Палимович Шилманов 1940 йил 16 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида туғилган.
1957 йилда туман марказидаги ўрта мактабни тугатиб, 1957-1962 йилларда Тошкент давлат педагогика институтининг инглис филологияси факультетида ўқиган ва у ерни имтиёзли диплом билан муваффақиятли тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1962-1965 йилларда Тинч океани ҳарбий-денгиз флоти сафида инструктор сифатида бошлаган. Ушбу хизмат давомида унга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони берилган ва «Алоҳида хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Кейинчалик Кегейли туманидаги ўрта мактабда ўқитувчи, туман ёшлар кенгаши раиси лавозимларида хизмат қилган.
1966 йилда Давлат хавфсизлик қўмитаси сафига қабул қилиниб, Минск шаҳридаги махсус мактабни тамомлаган ва ушбу хизматнинг олий махсус жанговар тайёргарлигидан ўтган. 1980-1981 йилларда «Каскад-2» махсус гу Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасида бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари, 1983-1987 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг Маъмурий бўлими бошлиғи лавозимларида масъулиятли фаолият олиб борган.
1987 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, 1991-2002 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида хизмат қилиб, тизим ривожи ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшган.
Халқимиз олдидаги фидокорона хизматлари учун Жанабай Шилманов «Ички ишлар генерал-майори» олий ҳарбий унвони, II даражали «Шон-шараф» ордени ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист фахрий унвони билан тақдирланган.
Жанабай Шилманов умр йўлдоши билан тўрт фарзандни вояга етказиб, уларни олий маълумотли малакали кадрлар этиб тарбиялади. Уларнинг иккитаси отасининг касбини муносиб давом эттирди.
2002 йилдан фахрий нафақага чиққан генерал-майор Жанабай Шилманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қўмита раиси, шунингдек, Конституциявий назорат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам узоқ йиллар давомида самарали фаолият олиб борди.
Фидойи инсон, муҳтарам нуроний, ардоқли устоз Жанабай Палимович Шилмановнинг ёрқин хотираси халқимизнинг қалб тўрида мангу сақланиб қолади.
А.Оринбоев, Ф.Эрманов, Р.Нуразизов, А.Отажонов, Б.Тўрабеков, Т.Абдижабборов, А.Данияров.