Коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари таҳлил қилинди

141

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раислигида коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кучайтириш, шунингдек, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жойларда турли жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар билан яқиндан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавият ва маърифат соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўтказилган мажлис давомида маҳаллаларда тинчликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллалардаги ижтимоий профилактик тадбирларнинг олиб борилиши масалалари ҳам кенг тарзда муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, коррупциянинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар бўйича республика прокурори, жиноятчиликнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш чоралари тўғрисида Ички ишлар вазири, шунингдек, маънавият ва маърифат соҳасидаги ишларнинг бориши бўйича Жўқорғи Кенгес қўмита раисининг маърузалари тингланди.

Йиғилишда жойларда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, айрим раҳбарларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани танқид қилинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги