Соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди

51

Қораўзак туманида «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман раҳбарлари, тиббиёт соҳаси ходимлари ва нуроний шифокорлар иштирок этди.

Байрам тантанасида туман ҳокими А. Баймуратов сўзга чиқиб, сўнгги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳага қаратилган кенг имкониятларга тўхталиб ўтди ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби муҳим вазифаларни бажаришда машаққатли ва шарафли касб эгаларини бугунги касб байрами билан табриклади.

Шундан сўнг, бир қатор соҳа раҳбарлари ва нуроний шифокорлар тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, ўзларининг ҳаётий тажрибаларини ёшларга сўзлаб берди.

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида соҳада кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган тажрибали соҳа ходимларига туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси томонидан тайёрланган Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги