РФ президенти Владимир Путин 2024 йил декабрь ойида  ҳалокат юз берган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолётига Россиянинг ҳаво мудофаа ракеталари зарар етказганини тан олди.

153

«Шубҳасиз, бундай ҳолатларда, айниқса бундай фожиали вазиятларда талаб қилинадиган барча чоралар Россия томонидан кўрилади. Компенсациялар масаласи ҳал этилади ва барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — деди Путин.

Озарбайжон раҳбари И.Алиев бунга жавобан Путинга AZAL самолёти ҳақида батафсил маълумот бергани, шунингдек, Россия президенти ҳалокат сабабларини аниқлашни ўз назорати остида ушлаб тургани учун миннатдорчилик билдирди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги