Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади

360

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади. Бу билан боғлиқ бюрократик жараёнлар қисқаради, улар проактив фаолият юритиши учун имкониятлар кенгайтирилади.

Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.

Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.

Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.

ЎзА