Амударё туманидаги иқтидорли ва фаол ёшлар учун ёзги таътилни мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида махсус дам олиш имкониятлари яратилмоқда. Тумандаги бир гуруҳ ёшлар, Тўрткўл ва Элликқаъла туманларидаги оромгоҳларга юборилди.

Кузатиш маросими, кўтаринки руҳда ўтказилиб, Амударё тумани ҳокими С.Хўжаметов, туман прокурори Б.Машарипов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Хўжамуратов иштирок этдилар. Улар ёшларга самимий тилаклар билдирдилар, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Ушбу ёшлар ўртасида аълочи ўқувчилар, фаол спортчилар ва ижтимоий лойиҳаларда иштирок этган ёш етакчилар мавжуд бўлиб, ҳар бири ўз соҳасидаги юқори натижаларга эришган. Улар бу дам олиш имконияти орқали нафақат янги тажрибаларга эга бўлишади, балки ўзларининг шахсий ўсишларига ҳам катта ёрдам олишади.

Бу ташаббус ёшларнинг фақат дам олишига хизмат қилиб қолмасдан, уларнинг ижтимоий фаоллигини, жамиятдаги ролини ҳам янги босқичга кўтаради. Жумладан, ёшлар учун ташкил этилган оромгоҳлар, уларга ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва келажакдаги касб танловини аниқлашга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги