Бугун Хўжайли туманида яқинда мамлакатимизда бўлиб ўтган ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарларини сайлаш жараёнида ушбу лавозимга сайланган масъулларга расмий равишда хизмат гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Н.Пахратдинов, тегишли соҳа раҳбарлари ва 28 та маҳалла раислари иштирок этди. Маросимда туман ҳокими Ж.Eрмашев сўзга чиқиб, янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига билдирилаётган ишончни оқлаб, ўз вазифаларини фидойилик билан бажариш ва аҳоли муаммоларини ўрганган ҳолда самарали иш олиб боришни алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, маҳалла раислари кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, юклатилган вазифаларни уюшқоқлик билан олиб боришларини таъкидлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги