“Ҳуқуқий эксперт”: Вафот этган шахсга солиқдан қарз хабарномаси келиши мумкин (+видео)
261

Айрим ҳолларда вафот этган шахснинг солиқдан қарздорлиги бўйича хабарнома унинг фарзандлари ёки меросхўрларига юборилиши мумкин.
Тегишли қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этганидан сўнг, унинг мол-мулки, жумладан, солиқ мажбуриятлари ҳам мерос таркибига киради. Агар фарзандлар ёки бошқа меросхўрлар меросни қабул қилган бўлса, у ҳолда марҳумнинг қарзлари — шу жумладан, айрим солиқлар бўйича қарздорлиги — улар томонидан тўланиши лозим бўлади.
Шу муносабат билан солиқ органлари мерос қабул қилган шахсларга расмий хабарнома юбориш ҳуқуқига эга. Унда қарздорлик суммаси, тўлов тартиби ва муддатлари кўрсатилади.
Солиқ эксперти — Дилдора Ҳошимова бу юзасидан батафсил маълумот берди.
М. Эшмирзаева, Д. Якубов, У. Тўхтаев, ЎзА