Украина етакчиси Владимир Зеленский НАТО бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, томонлар “айни пайтдаги вазият, шунингдек, биргаликда Россияга қарши босимни кучайтириш” масалаларини муҳокама қилишган.

Мулоқот давомида Зеленский РФ томони билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилган. У суҳбатдошига бундай учрашув учун кўриб чиқилаётган формат ва платформалар ҳақида сўзлаб берган.

Томонлар шунингдек, Россияга самарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлган санкцияларни ҳам муҳокама қилишди. Улар Европа Иттифоқининг 17-санкция пакети маъқуллангани ва Буюк Британия томонидан ҳам санкциялар бўйича қарорлар қабул қилинаётганини қайд этишди.

– NATO билан ўзаро ҳамкорлик ва навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди. Украина раҳбари ва Альянс бош котиби алоқаларни давом эттиришга келишиб олди, – дейилади хабарда.

Динора Ашурова, 

ЎзЖОКУ талабаси