Марказий банк раддия берди

322

Фирибгарлар томонидан Телеграм мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома ва ҳужжатлар расмларини юбориш ҳолатлари юзасидан Марказий банк ахборот хизмати раддия берди.

«Фуқароларимиз ёлғон хабарларга алданиб, фирибгарларга ўзининг шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодларини (OTP) бериши, шунингдек, телефон қурилмасига зарарли иловаларни ўрнатиши натижасида банк карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган сохта профиллардан хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, юборилган шубҳали ҳаволаларни босмаслик, зарарли (APK) иловаларни телефонга ўрнатмаслик ҳамда ушбу фойдаланувчини “блоклаб қўйиш” тавсия этилади.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади», дейилади хабарда.

Ш.Маматуропова,  

ЎзА