Бугун Элит Осиё чемпионлар лигасида нимчорак финал ўйинлари старт олади

182

3 март куни футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи ўйинлари старт олади.

Бугун «Истиқлол» – «Ал-Наср» ва «Ал-Васл» – «Ал-Садд» ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлсак, «Пахтакор»- «Ал-Ҳилол” ҳамда «Ал-Райан» – «Ал-Аҳли» жамоалари 4 март куни ўзаро рақобатлашади.

Биз учун аҳамиятлиси албатта, эртага пойтахтимиздаги “Жар” стадионида соат 21:00 да ўтадиган “Пахтакор” ва «Ал-Ҳилол» ўйинидир.  Ҳар икки жамоа Чемпионлар лигаси тарихида 20 йилдирги иштирок этиб келмоқда ва ушбу жамоалар мусобақа доирасида ўзаро 8 маротаба тўқнаш келган.

Умид қиламизки, мазкур учрашувда пойтахтимиз клуби қитъамизнинг энг кучли жамоасига қарши муносиб ўйин намойиш этади.

Маълумот ўрнида: 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари 3-4 март, жавоб учрашувлари эса 10-11 март кунлари бўлиб ўтади. Чорак финал, ярим финал ва финал ўйинлари марказлашган тартибда фақат Саудия Арабистонида ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА