Чиқинди тўплаш шохобчаси бўлмаса, қурувчи хонадонларни фойдаланишга топшира олмайди (+видео)

136

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга жиддий муносабатни шакллантириш масалаларига дунёнинг кўплаб давлатлари катта эътибор қаратади. Жорий тартиб-қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Қонунчиликда янги қуриладиган кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларини белгиламасдан лойиҳалаштириш ҳамда фойдаланишга қабул қилишни тақиқлаш, янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг чиқинди тўплаш жойлари улардаги квартиралар сонига мутаносиб равишда ҳамда атрофдаги мавжуд чиқинди тўплаш шохобчалари қуввати ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилиши белгилаб қўйилган.

Яъни, кўп қаватли уйларда қурувчилар томонидан аҳоли учун маиший чиқинди тўплаш шохобчасини қуриш инобатга олинмаган бўлса, уйни лойиҳалаштириш ва фойдаланишга топширишга ҳам йўл қўйилмайди.

Давлат экологик назорат инспекцияси етакчи мутахассиси Азизбек Турсуналиев бу бўйича батафсил маълумот берди.

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА