Самира велотрек бўйича Осиё чемпионатида тўртинчи медалини қўлга киритди

199

Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги кунидан ўрин олган беллашувлар бошланди.

Кундузги дастур доирасида ёш қизлар ўртасидаги индивидуал таъқиб пойгаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самира Исмоилова ҳам иштирок этиб, якунда энг яхши натижани қайд этди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида: Самира Исмоилова мазкур мусобақа доирасида бунга қадар 1 та олтин ва 2 та бронза медалига эга чиққан эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА