Енгил атлетикачилар баҳси

ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида енгил атлетика бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди. Унда Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли, Шуманай, Хўжайли, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳридан жами 200 нафардан зиёд спортчи қатнашди.
Мусобақада иштирокчилар тегишли ёш тоифасида белгиланган масофага югуриш бўйича ўз имкониятини синовдан ўтказди.
Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Қорақалпоғистон бўлими, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тайёрланган медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА






