Бугун чет эл давлатларидаги мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналарида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун овоз бериш жараёнлари қизғин давом этаётганини кўриш мумкин.

Жумладан, Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигида ҳам юртдошларимиз учун шароитлар яратилган, улар 22-сайлов участкасида ўзлари муносиб деб кўрган партияларга овоз беряпти.

ЎзА ижодий жамоаси Қозоғистонга хизмат сафари чоғида мазкур сиёсий жараённи ёритишга харакат қилмоқда.

Беҳруз Худойбердиев,

Искандар Исматов (видео),

ЎзА