ЎзА Ўзбекистон Бош консулхонасидан репортаж тайёрламоқда

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун сайлов бўдиб ўтмоқда.

40 та хорижий давлатдаги мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналарида 57 та сайлов участкалари ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллиги.

Бу ерда маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8.00 да сайлов бўйича ташкил этилган 22-сайлов участкасида овоз бериш бошланган. Сайлов комиссияси аъзолари сайлов қутисини муҳрлаган.

Сайлов участкасида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари овоз бериши учун барча шароит яратилган.

Сайловда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари овоз берди. Сайлов участкасида сайловчиларга Ўзбекистон қонунлари, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, мамлакатимиз парламентига сайловга оид рисолалар ва бошқа маълумотномалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон ассоциацияси вакиллари, талаба ёшлар ҳам сиёсий жараёнда фаол қатнашяпти. Куннинг биринчи ярми натижаларига кўра, 100 дан зиёд юртдошдаримиз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўз овозларини берди.

Кейинроқ батафсил репортаж эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг.

Беҳруз Худойбердиев,

Анвар Аҳмедов (+видео),

ЎзА