Лондонда ўтаётган “Global Chess League “Tech Mahindra”нинг иккинчи тур мусобақалари дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақа дастурига биноан турнирда иштирок этаётган олтита жамоа учта жуфтликда куч синашди.

Нодирбек Абдусатторов дона сураётган “PBG Alaskan Knights” жамоаси илк турда Жавоҳир Синдоров аъзо бўлган “Triveni Continental Kings” билан куч синашди. Мураккаб кечган баҳсда Абдусатторов жамоаси 4,5-1,5 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувда “PBG Alaskan Knights” сардори Аниш Гири “Triveni Continental Kings” етакчиси Алиреза Фирузжа билан муроса йўлини танлаган бўлса, 2-тахтада ўйнаган Абдусатторов И Вэйни, Шахрияр Мамедьяров Тимур Ражаповни мағлуб этди. Чжунъи Тан – Александра Костенюк, Алина Кашлинская – Валентина Гунина “дуэли”да дуранг қайд этилди. Сарин Нихал – Жавоҳир Синдоров баҳсида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Бу эса ўз навбатида “PBG Alaskan Knights” жамоасининг 4,5:1,5 кўринишидаги ишончли ғалабага эришишига олиб келди.

Шунингдек, ортда қолган биринчи кунги ўйинларда “upGrad Mumba Masters” – “American Gambits”- 2:4, “Ganges Grandmasters” – “Alpine SG Pipers”- 2,5:3,5 ҳисобларида биринчи кунги учрашувлар ўз поёнига етди.

Мусобақалар 12 октябрга қадар давом этади

Т.Рўзиев, ЎзА