Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тўсиқсиз туризм орқали имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига инфратузилмани ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Ушбу Низом меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига меҳмонхона хоналарини ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш бўйича харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беришнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.
Низом 2027 йил 1 январга қадар амал қилади.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2027 йил 1 январга қадар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафар I ва II гypyҳ ногиронлиги бўлган фуқарога Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;
эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилади.
ЎзА