Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан партия ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитиш, уларни сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништириш мақсадида ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқувлар яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловларни қонун талабларига риоя қилган ҳолда ўтказишда, партия ходимларининг тажрибаларини оширишда муҳим ўрин тутади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари учун ташкил этилган ўқув-семинарда партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев иштирок этди. Партия етакчиси сайловга қизғин тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, олимлар илмий хулосалари ва демократик ислоҳотлардан фойдаланган ҳолда экологик сиёсатни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Семинар давомида ходимларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидаги партия ходимларининг сиёсий билимларини бойитишга қаратилган семинарда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтилди.

М.Комилова, ЎзА