Аввал хабар берганимиздек, ЮНЕСКО шафелигида шу йилнинг 25-30 август кунлари “Ер юзининг сайқали” деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқандда “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Айни кунларда фестивалга келувчи хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги бир нечта меҳмонхоналарда тезкор штаблар ташкил этилиб, меҳмонларни кутиб олишга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Ушбу тезкор штабнинг асосий вазифалари меҳмонларнинг хавфсизлиги, саломатлиги, таржимон хизматидан фойдаланиши, фестиваль дастурига кўра барча тадбирларга иштирокини таъминлаш ҳамда меҳмонларнинг ҳар бир мурожаатига тезкорлик билан муносиб жавоб беришдан иборатдир.

Штаб фаолияти Маданият вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси ҳамкорлигида мувофиқлаштирилади.

Н.Усмонова,  

ЎзА