Ҳ у р м а т л и -Матбуот хизматлари ходимлари !

 

Барча журналистлар, газета ва журналлар, теле-радиоканаллар, нашриёт ва матбаа корхоналари фидойиларини, муҳтарам шу касб фахрийларини 27-июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан, ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим, эзгу тилакларим билан самимий муборакбод этаман. 

        Давлатимиз ва жамиятимизнинг барча сохаларидаги янгиликларни ошкоралик  қилишда, эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда тўсиқ бўлаётган ҳар қандай ғов ва коррупция каби салбий иллатларга нисбатан қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантириш манбаи бу – ОММАВИЙ  АХБОРОТ  ВОСИТАЛАРИДИР.

        Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, омад ва  ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, файзу-барака тилайман !

Жамоатчилик назаридаги ишларда ҳамиша омад ёр бўлсин, Қувончли дақиқалар Сизларни асло тарк этмасин !       

 

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

 

 

Мажбурий ижро бюроси

Қорақалпоғистон Республикаси

бошқармаси бошлиғи

адлия маслаҳатчиси                                       Ж.М.Ермашев