Сайхунободда саноат усулида йилига атиги 60 минг парранда етиштирилмоқда. Бу – вилоят кўрсаткичини 1 фоизига ҳам етмайди.

Шу боис, туманда 4 та йирик паррандачилик фермаси ишга туширилади ва 2 минг хонадон билан кооперация йўлга қўйилади.

Парранда корхоналари 2 мингта хонадонга 500 тадан 2 мингтагача жўжа тарқатиб, хонадонда саноат усулида йилига ўртача 6 марта маҳсулот олишни ташкил қилади. Улар озуқани ҳам ўзи етказади, боқишни ҳам ўргатади, парваришига ҳам кўмаклашади.

Натижада хонадонларда йилига 10 миллион парранда боқилиб, шуни ўзидан туманда йилига қўшимча 22 минг тонна парранда гўшти етиштирилади.

ЎзА