Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Хитой ва Венгриядаги фармацевтика компаниялари Андижонга келиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Мутасаддиларга ушбу мамлакатларнинг йирик компаниялари билан келишувга эришиб, мураккаб таркибли дори ва тиббий буюм ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўриш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб четдан технолог олиб келиш, дориларни рўйхатдан ўтказиш ва транспорт харажатлари қоплаб берилади.

Таълимни ишлаб чиқариш билан боғлаб, вилоятда фармацевтика кластерини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

ЎзА