Ўртача литрли пластик идишдаги сувда инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлган 240 мингга яқин пластик бўлак мавжуд, деб ёзади “Bloomberg” Колумбия университети томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб.
“Нанопластикалар инсон саломатлигига микропластмассалардан кўра кўпроқ хавф туғдиради, чунки уларнинг зарралари инсон ҳужайраларига кириб, органларга зарар етказадиган даражада кичикдир”, — дея огоҳлантиради мақола муаллифи.
Бундан ташқари, нанопластикалар плацентадан туғилмаган болалар танасига кириб бориши мумкин. Олимлар узоқ вақтдан бери уларнинг шиша сувда борлигидан шубҳа қилишган, бироқ алоҳида нанозаррачаларни аниқлаш технологиясига эга эмас эдилар, деб ёзади нашр.
Тадқиқот муаллифлари янги таҳлил усулини ихтиро қилдилар. Унинг натижалари 25 литр сувда 110 минг дан 370 минггача заррачалар мавжудлигини аниқлади. Уларнинг 90 фоизи нанопластиклардир. Шу билан бирга, олимлар баъзи зарралар номаълум бўлиб қолганини, яъни пластик таркиби бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.
Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 450 миллион тоннадан ортиқ пластмасса ишлаб чиқарилади, уларнинг аксарияти чиқиндихоналарга тушади. Унинг кўп қисми табиий равишда парчаланмайди, лекин вақт ўтиши билан кичик фракцияларга бўлинади.
Умуман олганда, пластмасса ифлосланиши сайёрамизда кенг тарқалган бўлса-да, заррачалар инсон танасига кириши мумкинлиги сабабли, пластик идишга солинган сув олимлар учун алоҳида қизиқиш уйғотади, дейилади мақолада.
ЎзА