Пекин форуми доирасида бўлиб ўтган бизнес-конференция аъзолари жами 97 миллиард доллардан зиёд қийматга эга ҳамкорлик битимини имзолашди. Бу ҳақда ХХР Раиси Си Цзиньпин баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, Хитой “яшил” инфратузилма, “яшил” энергетика ва “яшил” транспорт соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштиради, “Макон ва йўл” доирасида “яшил” тарақиёт бўйича Халқаро иттифоқни қўллаб-қувватлашни кучайтиради.

“Бир макон, бир йўл” форуми доирасида 150 га яқин мамлакат, 30 дан зиёд ташкилот ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзолаган.