Бугун Москвада Туркия, Россия, Сурия ҳамда Эрон ҳарбий ва разведка идоралари раҳбарлари учрашади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди.

“Учрашувдан мақсадимиз музокаралар йўли билан мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлашдир”, деди турк вазири “TRT”га берган интервьюда.

Акарнинг сўзларига кўра, Москвадаги музокаралар ортидан “қатор ижобий ўзгаришлар» содир бўлиши кутилмоқда.

Вазир унинг тафсилотлари ҳақида гапирмади, дейилади хабарда.

Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни 2022 йил 28 декабрда Москвада Россия, Сурия ва Туркия Мудофаа вазирликлари  раҳбарлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин бошланган эди.

Учрашувда қўшма уч томонлама комиссия тузиш бўйича келишувга эришилади. Шундан сўнг, Ташқи ишлар вазирлари учрашиб, Туркия ва Сурия етакчилари Режеп Таййип Эрдоған ва Башар Асад ўртасида музокаралар ташкил этиш режасини тузиб олишлари керак эди. Бироқ, кейинроқ бу дипломатик идоралар раҳбарлари учрашувида Эрон расмийсининг иштирок этиши хабари қўшимча қилинади.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт давлат Ташқи ишлар вазирлари май ойида Москвада музокаралар ўтказиши режалаштирилмоқда.

ЎзА