Ён қўшни жон қўшни
Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги томонидан музей муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда халқаро майдонда Қозоғистон кўргазмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, “Kazinform” хабар берди.
Бу ғоя мамлакат Президентининг 2022 йил 29-30 ноябрь кунлари Францияга ташрифи чоғида эълон қилинган эди.
“Қозоқ чўли цивилизациясининг маданий кодекси” лойиҳаси доирасида тайёрланадиган мазкур кўргазма хронологияси эрамиздан аввалги IV минг йиллликдан XIX аср ўрталаригача бўлган даврга оид. Экспонатлар қозоқ дашт цивилизациясининг изчил ривожланиб, маданий шакл-шамойилга эга бўлиб, миллий музей фондидан жой олган қадимий, нодир жисмлардир. Яна бир, шаҳар ва кўчманчи маданият тарихи, халқ фалсафаси, дунёқарашини акс эттирувчи визуал тасвирлар ҳам кўргазмани мазмунан бойитган.
Лойиҳанинг долзарблиги рақамли коммуникация даврига хос ҳақиқий маданият мамлакатнинг рақобатбардошлигини ошириши, глобал коммуникациянинг муваффақиятли иштирокчиси сифатида тан олиниши учун муҳим восита экани билан изоҳланади.