Қозоғистон маданият ва спорт вазири Асхат Оралов туризм соҳасини ривожлантириш бўйича режалар билан ўртоқлашди, дейилади “Казинформ” агентлиги.
«Давлат раҳбари Парламент палаталари қўшма мажлисида Қозоғистон туризми салоҳиятини ҳаётга жорий қилиш масаласига тўхталди. Мамлакат туризми имкониятларини тўлиқ юзага чиқаргани йўқ», – деди Асхат Оралов.
Унинг таъкидлашича, вазирлик кириш ва чиқиш туризмини ташкил қилиш учун хорижий ҳамкорларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштирган.
«Мамлакатимизда етти йилга мўлжалланган туризмни ривожлантириш бўйича концепция вазирлик томонидан аллақачон тасдиқланган. Биз олдимизга мамлакатимизга кириб келувчи сайёҳлар сонини етти йил ичида 4 миллион кишига етказиш маррасини қўйганмиз. Бунинг учун барча зарур инфратузилмани яратишимиз, Миллий палата ва сайёҳлик операторлари билан яқиндан иш олиб боришимиз керак», – дея қўшимча қилди вазир.