Қувайт ҳукумати Украина эҳтиёжи учун электр генератори сотиб олишга миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги спикери Олег Николенко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

У ТИВ раҳбари Дмитрий Кулебанинг Қувайтга ташрифи чоғида мамлакатга ёрдам кўрсатиш мавзуси муҳокама қилинганини айтиб ўтди.

Ушбу араб мамлакати Украинани тиклашга қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Николенконинг сўзларига кўра, Қувайт билан “Украина давлати, бизнеси ва фуқаролари учун янги имконият яратадиган” яна бир қатор келишувларга ҳам эришилган.

Вазирлик Форс кўрфазининг бошқа араб давлатлари билан ҳам алоқани фаоллаштириш режалаштирилганини қайд этган.