“Twitter” Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти аккаунтини очилганидан бир ой ўтиб, блоклади. Бу ҳақда тузилма бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов маълум қилди.
– Ҳозир дунёда кечаётган тектоник силкиниш, кескинлашаётган халқаро муносабат яққол кузатилаётган, халқаро ҳамжамият қарама-қаршилик гирдобига шўнғиб бораётган бир пайтда рақамли кенглик макони жанг майдонига айланмоқда, – деди у Минскда бўлиб ўтган V Евросиё рақамли форумида сўзга чиқиб.
Мулозим ташкилот ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳужум ва қўпорувчиликка қарши туриш учун саъй-ҳаракатни кучайтириши муҳим эканини таъкидлади.
– Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабат бузилиши ШҲТ котибияти фаолиятига ҳам таъсирини кўрсатди, – дея қўшимча қилди Логвинов. – Бир ой олдин очилган “Twitter” тармоғидаги аккаунтимиз компания эгалари томонидан ёпиб қўйилди.