Испаниянинг Барселона шаҳридаги “Vall d’Hebron” шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди. Операция чоғида янги усул қўлланди. Яъни, шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси қўйилди.

Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмуш “Да Винчи” лақаби роботнинг «тўртта моҳир қўли» ёрдамида уддаланди.

Мутахассислар ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради, деган хулосага келишган.