НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, Хитой 2035 йилга келиб 1,5 мингта ядровий жанговар каллакка эга бўлади, альянс эса келгусида “янада хавфли ва рақобатли” жаҳон тартибига тайёрланиши керак.
“Россия бизнинг хавфсизлигимизга бевосита таҳдид ҳисобланади. Бироқ, бизни глобал хавфсизликнинг кенг манзараси ҳам хавотирга солмоқда. Хитой ўзининг ядровий захирасини жуда тез оширмоқда. Узоқ истиқболда бизга янада хавфли ва рақобатли дунёга мослашиш талаб этилади” – деди НАТО бош котиби.
Ҳисоб-китобларга кўра, Хитой 2035 йилга келиб 1,5 мингта жанговар каллакка эга бўлади, деди Столтенберг НАТОнинг қуролларни назорат қилиш, қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик бўйича бўлиб ўтаётган 18- конференциясида сўзга чиқиб.
Тадбир Шимолий Атлантика альянси ва АҚШ давлат департаменти шафеълигида 20 апрелгача давом этади.
Ўтган сешанба куни G7 ташқи ишлар вазирлари ҳам Хитойни стратегик таҳдидларни камайтириш бўйича АҚШ билан мулоқотларни дарҳол бошлашга чақирган эди. G7 мамлакатларининг хавотир билдиришича, “Хитой ядро қуроли захираларини кенгайтиришни тезлаштириб, уни етказиш тизимини янада такомиллаштирмоқда”.