Киев Россия ва МДҲ билан тузилган иккита шартномадан чиқди, дея маълум қилди Украина ҳукуматининг парламентдаги вакили Тарас Мельничук ўзининг Telegram-каналида.
Украина томони қуйидаги битимлардан чиққанини маълум қилди:
• Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш;
• Афғонистонда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
Биринчи шартномани Россия ва Украина ҳукумати 1998 йилда Москвада имзолаган эди. Киев ушбу ҳужжатни кейинги йилда ратификация қилган.
Афғонистонда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим протоколи ҳам 1994 йилда Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида имзоланган.