АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ҳам, республикачилар партиясидан илгари суриладиган бошқа номзодлар ҳам келгуси президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Жо Байдендан кўп овоз ололмайди, деди АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон.
“Трампнинг мустаҳкам тарафдорлари бор, улар эҳтимол республикачилар партияси номидан номзод кўрсатиш пойгасида Трамп ғалабасига ёрдам берар, лекин унинг ялпи сайловда Байденга қарши тура олишига ишонмайман. Шундай экан, ишончим комилки, республикачилар кимнинг номзодини кўрсатишидан қатъий назар, барибир Президент Жо Байден қайта сайланади”, – деди собиқ давлат котиби Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида.
2016 йилда бўлиб ўтган президент сайловида Клинтон қарийб 3 миллионта овоз олган эди, бу унинг рақиби Дональд Трамп олган овоз сонидан ҳам кўп бўлган, бироқ барибир овоз беришда мағлуб бўлди, чунки ҳозирги президент сайловчилар берган овозларни санаш натижасида ғолиб деб топилган.
АҚШда навбатдаги президент сайлови 2024 йил ноябрга белгиланган. Аввалги президент республикачи Трамп ўтган йил ноябрда давлатнинг олий лавозимига бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишини маълум қилган эди. Байден ҳам сайловда иштирок этиш режаси борлигини айтган, лекин ҳозирча якуний қарорини эълон қилгани йўқ.