АҚШ Президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден қўшма солиқ декларациясини эълон қилди. Уларнинг йиллик оила даромади 579,5 минг долларни ташкил этган. Шундан 169 минг доллари 2022 йилда федерал солиқларга тортилган.

Тегишли баёнот, шунингдек, ҳужжатнинг ўзи Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, даромад солиғи ставкаси 23,8 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, Делавэр штатида 29 минг доллардан кўпроқ солиқ тўланган, у ерда президент жуфтлиги оилавий уйга эга. Жилл Байден ҳам Виржинияда солиқлар учун 3,1 минг доллар тўлаган.

Шунингдек, давлат раҳбари ва биринчи хоним 20,2 минг долларга яқин маблағни, яъни даромаднинг 3,5 фоизини, 20 ташкилот орқали хайрия ишларига сарфлаган.

2021 йилда Байден оиласининг йиллик даромади 610 минг долларни ташкил этгани айтилади.

ЎзА