Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳаён Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фархон ибн Абдуллоҳ ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатда Судандаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги хабар берди.

Юқори мартабали дипломатлар Судан хавфсизлиги ва барқарорлиги учун кескинликни тўхтатиш муҳимлигини тасдиқладилар.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА