“H.A.” нодавлат таълим муассасининг ўқитувчиси У.И. фуқаро У.Г.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қуйиш эвазига 7,5 миллион сўм олган.

Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нурота тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.А. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 4 миллион сўм пулларни турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА